Иссиқхона – барқарор даромад манбаи
20

Беруний тумани Палваш маҳалласи ҳудудида тадбиркор Феруза Исакова 35 йилдан буён иссиқхонада гул етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Мазкур иссиқхонада илғор агротехнологиялар асосида гулларнинг 30 дан ортиқ турдаги кўчатлари етиштирилиб, парваришланмоқда.
Иссиқхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида Тахиатош туманида ҳам иш бошлаган.
– Асли касбим ўқитувчи. Нафақага чиққач гул парваришлашни издошларимга ҳам ўргатиб, бу ишни оммалаштиришни ният қилдим, – дейди Ф.Исакова. – Қаламчадан етиштириш йўлларини ўрганиб, иш тажрибамни янада мустаҳкамладим.
Натижада 10 га яқин доимий иш ўрни яратилди. Маҳсулотлар ички бозорга мунтазам етказиб берилмоқда.

Тадбиркор маҳсулот етиштиришни кўпайтириш устида иш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги