«Миграцион профилактика» ойлиги доирасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда, Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Ўзбекистонда бир қатор янгиликлар жорий этилди.
“Маҳалла еттилиги” тизими кучайтирилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалладаги жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари кенг жалб этилмоқда. Шунингдек, маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хавфсизлик камералари, автоматлаштирилган мониторинг тизимлари ва электрон хабар бериш механизмлари кенг жорий этилмоқда.
Ушбу қарорнинг ижроси доирасида республикамиз миқёсида «Миграцион профилактика» ойлиги эълон қилинди. Ойлик хорижда ишлаётган ва ишлаб қайтган фуқароларнинг ижтимоий мослашуви ва хавфсизлигини таминлашга қаратилган.

Ойлик доирасида Элликқала тумани ИИБ ходимлари томонидан хорижга чиққан ва қайтиб келган шахслар билан фильтр сўровлар ўтказилмоқда. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг бандлигини таъминлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш, шунигдек, ёт ғоялар ва салбий таъсирларга тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида манзилли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги