Ёш экологларнинг ишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ҳузуридаги «Ёш экологлар» клубида кенгайтирилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда туман ва шаҳар «Ёш экологлар» клуби етакчилари, Ёшлар парламенти аъзолари ва фаол ёшлар иштирок этиб, 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йил – «Маҳаллаларни ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» доирасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Тадбирда 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, 2025 йил давомида 205 та тарғибот тадбири ўтказилиб, унга 6658 нафар ёш қамраб олинди. Шунингдек, 114 та давра суҳбати, 50 та экологик акция, 40 та семинар ташкил этилди.
Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциялари, «Eko kvest – Нукус-2025,» «Заковат» интеллектуал ўйини, «Тоза ҳудуд» акцияси, «Экологик одатлар ҳаётни ўзгартиради» мавзусида семинарлар ва «Eco Case Nukus» экологик танлови кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилгани таъкидланди.


Тадбирда «Ёш эколог – маҳалла элчиси», «Яшил маҳалла», «Тоза ҳудуд» каби ташаббусларни тизимли йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги