Мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди

Мутасадди раҳбарларнинг фуқароларни қабул қилиш тадбирларини ташкил этиб, уларнинг муаммоларини тинглаши ва ечимини излаши жойлардаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни самарали ҳал этишга хизмат қилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова ўзининг навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.
Қабулда фуқаролар томонидан ижтимоий соҳа, бандлик, уй-жой, коммунал хизматлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги