Элликқалъа туманида ижтимоий соҳа йўналишидаги ишлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров, бошлиқ ўринбосари Р.Рахимов, бошқарма бўлим мудири Б.Айимбетов, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Б.Алимов ҳамда бўлимнинг Элликқалъа тумани ходимлари ва соҳа масъуллари иштирокида ушбу соҳа бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Тадбир давомида 2025 йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилга режалаштирилган устувор вазифалар билан танишилди. Жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган «Кундузги парвариш» хизмати, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тикувчилик лойиҳалари, маҳаллаларда йўлга қўйилган тадбиркорлик ва ижтимоий хизматлар самарадорлиги ўрганилди.

Мутасаддилар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши ва муносиб турмуш даражасини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳақида ҳам тушунтириш берди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги