Ҳиндистонлик педагог ўз иш тажрибаси билан ўртоқлашмоқда

19

Тахтакўпир тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ҳиндистон давлатидан келган тажрибали педагог Шайх Салмон Али иштирокида таълим сифатини ошириш ва халқаро тажрибани оммалаштиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги вакиллари, мактаб директорлари, инглиз тили ўқитувчилари, тегишли муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда таълим жараёнини ташкил этиш, инглиз тилини ўқитишда замонавий методларни қўллаш, ўқувчиларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга халқаро тажрибага асосланган амалий тавсиялар берилди.

– Хорижий мутахассисларни умумий ўрта таълим мактабларига жалб қилишдан асосий мақсад – ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантириш, инглиз тилида табиий муҳит яратиш ва ёшларимизнинг дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат, – дейди ўринбосари Тахтакўпир тумани ҳокимининг ўринбосари Шинибек Бектурганов.

Ўтказилган семинарда иштирокчилар томонидан маърузачига саволлар берилиб, уларга тегишли жавоблар олинди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси