Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш жавобгарликка олиб келади

4

Ер – халқнинг мулки. У давлат ҳимоясида. Уни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жавобгарликка олиб келади.

Афсуски, айрим фуқаролар томонидан ер участкаларини ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний тарзда эгаллаб олиш ёки рухсатсиз қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари учрамоқда.

Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, Нукус шаҳрида олиб борилган ер назорати ишлари давомида Жана заман МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро умумий майдони 89 кв.млик ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб қурилиш ишларини олиб боргани аниқланди. Худди шундай ҳолат Яшил боғ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро томонидан ҳам содир этилгани аниқланиб, ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз 32 кв.м.лик ерга қурилиш қургани аниқланди.

Ушбу икки ҳолат бўйича ЎзР МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар томонидан ноқонуний ҳолат бартараф этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисида»ги Қонунида 2018 йил 1 май кунига қадар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тан олинади деб кўрсатилган.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги