Фермерлар шўрланган ва қурғоқчил иқлим шароитларида деҳқончилиқ усулларига ўқитилди

20

Чимбой, Хўжайли, Нукус, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ ва Шуманай туманларида “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида фермерлар учун ўқув семинари якунланди.

Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг лойиҳаси Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (ADFD) томонидан молиялаштирилган семинарларга фермерлар, қишлоқ хўжалиги аёллари ва ёшлардан иборат 1 минг 600 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинди.

Дастур амалий ва илмий асосланган агротехнологияларни жорий этиш, тупроққа ишлов бериш, уруғчиликни яхшилаш ва ер деградацияси ҳамда иқлим хавфлари шароитида қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга қаратилди. Семинарни ICBA маркази бош директори Доктор Тарифа Альзааби очиб берди.

Тренинг якунида иштирокчиларга амалий қўллаш учун уруғлар тарқатилди. Бу эса минтақада барқарор ва иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришга ёрдам беради.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги