Амударё туманида йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда
9

Мамлакатимиз тараққиётида инфратузилма, хусусан, йўл тармоғини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳудудларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори натижасида республикамизда йўл қурилиши соҳасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Амударё туманида маҳаллий аҳамиятга эга 95 В134 Толқин, Оқ олтин, Бобур ОФЙ лар ҳудудидаги йўлнинг 18.5 – 20-км оралиқларида 1,5 километр узунликда асфальт ётқизилмоқда.

Асфальт ётқизиш ишларида 5 та махсус техника ва 10 нафар малакали ишчи иштирок этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги