Тиббиёт соҳасидаги ходимлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинди

10

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Меҳнат инспекциясининг 2025 йил учун ишлаб чиқилган иш режасига мувофиқ соҳага тегишли муассасаларда меҳнат қонунчилиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ўртасида 2024-2026 йиллар учун қабул қилинган Ҳудудий Жамоа келишувида белгиланган талабларининг бажарилиши бўйича жамоавий назорат олиб борилиб, меҳнат инспекторлари томонидан бир қатор тиббиёт муассасалари ходимларига 2025 йилда тўланган иш ҳақларининг тўғрилиги ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида тиббиёт ходимлари ва тиббиёт ходимларидан ташқари бошқа ходимларга ойлик иш ҳақига қўшимча устама пуллари кам тўланганлиги, йиллик меҳнат таътили куни кунлари кам берилганлиги, махсус кийим-кечаклар билан таъминланмагани ва иш вақтида бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланган ходимга тўланиши керак бўлган компенсация пули тўланмай келинганлиги аниқланди.

Натижада ўтган йил давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат инспекторлари томонидан республикамиздаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги муассасаларда ишлаётган 194 нафар ходимга хизмат сафари харажатлари учун 215.359.971 сўм, 132 нафар ходимга моддий ёрдам учун 194.000.000 сўм, 2415 нафар ходимга ҳар чораклик устамалар учун жами 1.452.311.411 сўм иш берувчилар томонидан қайта ҳисобланиб, уларнинг тўланишига эришилди.

Бундан ташқари иш вақтида бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланган 1 ходимга тўланиши керак бўлган 38.419.810 сўм 38 419 810 сўм компенсация пули, йиллик меҳнат таътили кам берилганлиги ҳисобидан 26 нафар ходимга 140 680 852 сўм ундириб берилишига эришилиб, иш берувчининг ҳисобидан 343 нафар ходимга 35 319 000 сўмга махсус кийим-кечаклар олиб берилишига ва 105 630 224 сўмга 383 та иш ўрни аттестациядан ўтказилишига эришилди.

 

П.Абдиёзов,

Д.Ўрозбоев,

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш

Ходимлари Касаба Уюшмаси

Республика Кенгашининг

Қорақалпоғистон Республикаси

бўйича меҳнат инспекторлари.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги