Элчилар олдидаги устувор вазифалар белгилаб берилди

21

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси кўзда тутилган.

Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов мамлакатимиз ҳаётида бўлиб ўтган муҳим воқеликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, давлатимиз раҳбари раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан белгиланган вазифаларга тўхталди.

— Давлатимиз раҳбари бугунги кунда дунё саҳнидаги геосиёсий вазиятни таҳлил қилган ҳолда мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берди. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти таҳлил қилиниб, иқтисодий дипломатияни кучайтириш, иқтисодий манфаатларни таъминлаш, инвестициялар ҳажмини, туристлар сонини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Энди дипломатик ваколатхоналар фаолияти экспорт тушумлари, инвестиция жалб қилиш, янги бозорлар очиш, туристлар оқимини кўпайтириш ва технологиялар жалб этиш каби кўрсаткичлар билан баҳоланишига эътибор қаратилди. Элчи энди фақат сиёсий эмас, балки иқтисодий натижа учун ҳам жавобгар экани қатъий белгиланди.

М.Комилова,

ЎзА