«Бий оға» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ташаббуси билан Нукус тумани ҳокимлигининг буюртмаси бўйича суратга олинган «Бий оға» номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Отемисов, Нукус тумани ҳокими З.Зайтов, «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Абдижаббаров, Ўзбекистон маҳаллалари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фильмнинг сценарийси кўпчиликка маъқул бўлиб, унда халқ санъатига оид муҳим воқеалар ўрин олган.
Тадбирда бир қатор актёр, оператор, режиссёрга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Нукус тумани ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Иштирокчилар ва меҳмонлар фильм бўйича ўз фикрларини билдириб, «Бий оға» бадиий филми юксак бадиийлик билан яратилганини таъкидлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги