Ўзбекистон Қозоғистон экспортида «биринчи бешлик»га кирди

Қозоғистон экспорти географиясида илк бор Ўзбекистон асосий экспорт шериклар қаторига кирди ва мамлакат умумий экспорт ҳажмида 4,5 фоиз улуш билан топ-етакчи мамлакатлар сафидан жой олди.
Қозоғистоннинг умумий экспорт ҳажми 71 млрд 135,7 млн АҚШ долларини ташкил этгани ҳисобга олинса, бу – Ўзбекистон ҳисобот даврида 3,2 млрд АҚШ долларидан кўпроққа баҳоланган қўшни давлат маҳсулотларини импорт қилди дегани.
Таҳлилчиларга кўра, бу Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий интеграция чуқурлашаётгани ва бозорларни диверсификация қилиш жараёни жадаллашаётганини кўрсатади.

Қозоғистон маҳсулотларининг асосий харидорлари ҳануз Италия (20,1 фоиз), Хитой (19 фоиз) ва Россия (10 фоиз) бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Нидерландия (7,7 фоиз) ва Туркия (5 фоиз) ҳам етакчи экспорт йўналишлари қаторида қайд этилган.
Мутахассислар фикрича, Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозорлари қаторига кириши минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради ва келгуси йилларда ўзаро савдо ҳажмлари янада ошиши кутилмоқда.