Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида

23

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Ушбу соҳа иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, институционал туб ўзгаришлар, рақобатни ривожлантиришнинг умумий йўналишлари билан ҳамоҳанг такомиллаштирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига 2025 йил давомида фуқаролардан жами 472 мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатларнинг 215 таси савдо, 13 таси электр таъминоти, 38 таси газ таъминоти, 18 таси дори-дармон, 24 таси транспорт, 10 таси алоқа (интернет), 82 таси уй-рўзғор техникалари, 74 таси эса бошқа соҳаларга тўғри келади. Келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 658 миллион 105 минг сўмдан зиёд етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясида, шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларида доимий равишда ишонч телефони ишлаб турибди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги