«Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

19

Ёшлар – мамлакат келажаги, ислоҳотларимиз таянчи ва тараққиётимизнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Бугунги кунда юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Шу мақсадда Элликқалъа туманида ёшлар билан бевосита мулоқотни кучайтириш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал этишга қаратилган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Бугун Элликқалъа тумани ҳокими В. Ниязимбетов туман марказидаги Санъат саройида 600 га яқин ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.

Учрашувда туман ҳокими Президентимиз раҳбарлигида ёшларга оид давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшлар учун таълим, бандлик, тадбиркорлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишларида кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини ташвишга солаётган масалалар, таклиф ва ташаббуслари билан чиқиш қилди. Билдирилган ҳар бир мурожаат туман ҳокими назоратига олиниб, масъул раҳбарларга ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.



Учрашув якунида туман ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускор ва ибратли ёшларга туман ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалар топширилди.

Ёшлар билан очиқ мулоқот – муаммолар ечимига, имкониятлар эса янги ютуқларга етаклайди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги