Маск: Ер юзида туғилиш камлигининг оқибати ёмон бўлади

11

Америкалик тадбиркор Илон Маск туғилиш даражаси Ер юзининг, деярли, ҳамма жойида жуда паст экани, агар вазият ўзгармаса, бутун маданиятлар, мамлакатлар йўқ бўлиб кетиши эҳтимоли мавжудлигидан огоҳлантирди. Аввалроқ у Хитойнинг келажакдаги асосий муаммоси айнан демография инқирози бўлишини айтганди.

– Аҳоли сони қисқариши Хитойнинг ўта жиддий, узоқ муддатли муаммосидир, – деб ёзганди миллиардер. – Бу Ер юзидаги барча мамлакатларга таъсир кўрсатади.

Шунингдек, Маск декабрь ойида ер юзи бўйлаб туғилиш сезиларли даражада камайганини инсоният дуч келган энг хавфли таҳдид, деб атади.

Маълумки, машҳур ишбилармон анчадан буён инсоният демография муаммосига дуч келаётганига эътибор қаратиб келади.

С.Раҳимов, ЎзА