Испания: тезликдан фожиагача

9

Испания жанубида юқори тезликда кетаётган икки поезд тўқнашиб, камида 21 инсон ҳаётдан кўз юмди. Кордоба вилояти Адамуз ҳудудида юз берган фалокат мамлакатни ларзага солди.

Изидан чиқиб кетган поезд қарама-қарши йўналишда келаётган таркибга урилиб, вагонларни йўлдан чиқариб юборган. Шифохонага ётқизилган 75 фуқародан 15 нафари оғир аҳволда. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини яширмаяпти.

Икки поездда 400 га яқин йўловчи бор эди. Дам олиш кунидан кейин Мадридга қайтаётганлар ваҳима, қичқириқ ва бир зумда бошланган тартибсизликдан саросимага тушган.

“Renfe” компаниясига тегишли поезд тўқнашув пайти соатига 200 километр тезликда ҳаракатланган. Ҳалок бўлганлар орасида машинист ҳам бор. Фалокат сабаби ҳозирча номаълум.

Мусулмон Зиё, ЎзА