Ижтимоий ходимлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

11

Чимбой тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи мутахассислар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш йўлида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, иш самарадорлигини ошириш ва мутахассисларни замонавий техника воситалари билан таъминлаш мақсадида, Чимбой тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллалардаги ижтимоий хизмат кўрсатувчи 22 нафар ходимга 22 та замонавий компьютер топширилди.

– Олиб борилаётган бу ишлар марказ ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, аҳоли билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда мурожаатларни тез ва сифатли кўриб чиқиш имконини беради, – дейди туман ҳокими ўринбосари А.Утемисов.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси