Прокуратура органлари ходимлари куни белгиланди

14

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, касб байрами муносабати билан соҳа фидойилари ва фахрийларини табриклади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида халқимизнинг тинчлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлашда алоҳида ўринга эга прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта, бундай тадбирлар натижасида энг асосий бойлигимиз ҳисобланган тинчлик ва миллатлараро дўстликни асраш, фуқароларнинг эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларда соҳа вакиллари фидокорона меҳнат қилмоқда.

Ўтказилган тадбирда ана шундай олижаноб ишлар кенг муҳокама қилинди. Шунингдек, бир гуруҳ соҳа вакиллари ва фахрийлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори асосида фахрий унвон, кўкрак нишонлари ва «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан бир гуруҳ ходимлар махсус унвон, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир давомида «Прокурорнинг бир куни» саҳна асари йиғилганлар эътиборига тақдим этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги