Иқтидорли талабалар учун навбатдаги муҳим босқич

11

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, 2025/2026 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари бўйича республика босқичи танловлари 22–29 январь кунлари ўтказилади.

Бу стипендияларга талабгор бўлган ёшлар ҳужжатларини ўтган йилнинг 1–15 ноябрь кунлари my.edu.uz электрон платформаси орқали топширган эди. Мамлакат бўйлаб 98 та олий таълим муассасасидан 700 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар танловда қатнашиш истагини билдирган.

Ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида айрим талабгорларнинг ҳужжатларида камчиликлар аниқланган. Ҳозирда бу камчиликларни бартараф этиш учун ишчи гуруҳ томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Шу боис, Президент ва номли давлат стипендиялари бўйича республика босқичи танловлари 2026 йилнинг 22–29 январь кунларига белгиланди. Ушбу танлов иқтидорли ёшлар учун ўз билим ва салоҳиятини намоён этишда муҳим имконият бўлиб хизмат қилади.

Н.Раҳмонова,

ЎзА