Муамммоларнинг олди олинса …

7

Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи аҳолининг кундалик ҳаёти билан бевосита боғлиқ долзарб йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Дарҳақиқат, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтган 2025 йил давомида фуқаролардан жами 1 385 та мурожаат келиб тушгани соҳада муаммолар ҳали ҳам мавжуд эканидан далолат беради.

Мурожаатлар батафсил ўрганилиб, кўрилган чоралар натижасида истеъмолчилар фойдасига 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу бир томондан, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилишда фаоллашаётганини кўрсатса, иккинчи томондан, айрим хизмат кўрсатувчи ва савдо субъектлари томонидан қонун талабларига ҳали ҳам етарлича эътибор берилмаётганини англатади.

Демак, мурожаатлар сонининг камайиши фақат назорат чораларини кучайтириш билангина эмас, балки тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, истеъмолчи манфаатини ҳурмат қилиш тамойилларини ҳаётга чуқур татбиқ этиш орқали таъминланиши мақсадга мувофиқ. Чунки муаммо мурожаат орқали ҳал этилганидан кўра, унинг олди олингани жамият учун анча фойдалидир.

Нигора Раҳмонова, ЎзА