Кегейлида онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни ўрганилди

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Кегейли туманида ҳам аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи – онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари бошланди.
Аҳолининг ушбу жараёнга фаол жалб этилишини таъминлаш, тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида, Кегейли туманига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари туман ҳокими Айбек Камалов бошчилигидаги штаб аъзолари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларига бориб, рўйхатга олиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ишларни ўрганиш давомида рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этиш, одамларнинг ўтиш тартиби ва босқичларини тўғри мувофиқлаштириш, ҳудудий комиссиялар ва участкалар фаолиятини жадаллаштириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Албатта, олиб борилаётган бу ишлар рўйхатга олиш ишларининг уюшқоқлик билан ўтишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ишчи гуруҳ вакиллари ва махсус тузилган штаб аъзолари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида бу борадаги ишлар қизғин давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси