Беруний туманида саломатлик марафони ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Соғлом турмуш сари!» саломатлик марафони Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1-31 январь кунлари ўтказилаётган ушбу акция касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган.
Марафон ҳудуддаги оилавий поликлиникаларда давом этиб, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг етакчи шифокорлари ва маҳаллий тиббиёт ходимлари томонидан аҳолининг барча қатлами бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Шу асосда касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича зарур тавсиялар берилмоқда. Ўз навбатида текширув натижалари замонавий ахборот тизимлари орқали ягона электрон базага киритилиб, келгусида беморлар саломатлиги доимий мониторинг қилиб борилади.




Шунингдек, Беруний туманининг аҳоли гавжум жойларида «Саломатлик майдонлари» ташкил этилиб, ушбу манзилларда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни тарғиб қилишга оид турли акциялар ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги