Болаларнинг сўзлашиш қобилиятини яхшилашнинг тўғри йўли топилди

Хитойлик мутахассислар ота-оналари билан бирга китоб ўқийган мактабгача ёшдаги болаларда тил ва ижтимоий-ҳиссий кўникмалар яхшироқ ривожланишини аниқлашди. Бу ҳақда Computers in Human Behavior журнали ёзмоқда.
Тадқиқотда Ланчжоу шаҳридаги боғчаларнинг уч ёшдан олти ёшгача 202 нафар тарбияланувчиси ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Болалар қанча вақтини экран қаршисида ўтказиши, ота-онаси билан китоб ўқиши ёки улар билан бирга ўйнаши қайд этиб борилди.
«Экран орқали маърифий ва кўнгилочар контент, шунингдек, мустақил ва биргаликда томоша қилишга мўлжалланган дастурлар намойиш этилди. Болаларнинг ривожланиш даражаси тил кўникмалари, ҳис-туйғулар ва ижтимоий меъёрларни тушуниш бўйича стандартлаштирилган тестлар ёрдамида баҳоланди», — деб ёзди нашр.
Тадқиқот якунига кўра, ота-оналари билан кўпроқ китоб ўқиган болаларда тил ривожланиши ва ижтимоий кўникмаларнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилди. Экран қаршисида кўп ўтирган болаларда бу кўрсаткичлар пастлиги кузатилди.