Рўйхатга олиш ишларининг бориши ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари И.Абдуғаффоров бошчилигидаги республика ишчи гуруҳ аъзолари Бўзатов туманида бўлиб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш йўналишида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Дастлаб гуруҳ вакиллари Бўзатов тумани ҳокимлигида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида тузилган махсус штаб ишлари билан яқиндан танишиб, штаб аъзолари билан суҳбатлашди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишларни самарали ташкил этиш, масъул ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, шу куни тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Б.Уббиниязов, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари И.Абдуғаффоров ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Қурбонбоевалар билан ҳамкорликда ҳудудда яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабулда тегишли соҳа вакиллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар томонидан транспорт хизмати, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа ҳаётий муаммолар билан боғлиқ бўлган мурожаатлар келиб тушди.
Фуқаролар томонидан билдирилган бир қатор мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, ечими вақт талаб этадиганларига ижобий ечим топилиши учун тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси