Эрон ҳаво ҳудуди очилди
Эрон қарийб беш соат давомида ҳаво майдонини ёпиб тургач, халқаро ва ички парвозларни қайта йўналтирди. Вақтинча ёпилиш АҚШ ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий ҳаракат хавфи сабаб юз берганди.
Ҳаво ҳудуди маҳаллий вақт билан соат 17:15 да ёпилиб, фақат рухсат олинган халқаро парвозларгина амалга оширилди. «Flightradar24» маълумотига кўра, «Mahan Air», «Yazd Airways» ва «AVA Airlines» компанияларига тегишли беш рейс билан танаффус тугади.
Бу галги вазиятда ҳам аввалги ҳафтадаги чекловга ўхшаш ҳолат кузатилди. Яъни, кўплаб самолётлар мамлакат узра парвоз қилди. Маълум бўлишича, Қўшма Штатлар расмийлари баъзи ҳарбий ходимларни Яқин Шарқдаги базалардан қайтаришини маълум қилган. Эрон эса АҚШ ҳужум қилса, Америка базалари нишонга олиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Safe Airspace» сайтига кўра, вазият жиддий ҳарбий ҳаракат хавфини юзага келтириши, фуқаролик парвозлари учун таҳдид яратиши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА