Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркия билан ўйнади

26

Янги йилнинг бошланиши билан мамлакатимиз спортчилари ўзларининг бўлажак мусобақаларига тайёргарликларини бошлаб юборди.

Хусусан, ўтган йили футбол бўйича Саудия Арабистонида ўтказилган 17 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида Осиё кубогида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўқув-машғулот йиғинларини Туркияда бошлаб юборди.

Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида улар туркиялик ўсмирлар билан икки марта учрашди. Ўта қизиқарли ўтган ўйинларнинг биринчисида майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда терма жамоамиз аъзолари 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Аҳамиятли томони шундаки, ушбу ўйинларда «Арал» футбол клуби тарбияланувчилари Нурбек Сарсенбаев ва Азизбек Еримбетовлар майдонга тушиб, жамоамизнинг ғалабага эришишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси