Маҳаллалардаги фаол ёшлар билан учрашув ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев шаҳар ва туман маҳаллаларидаги кўча сардорлари бўлган фаол ёшлар билан учрашди.
Жўқорғи Кенгес Раиси дастлаб сўнгги йилларда Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида меҳри ва эътибори билан алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар, шунингдек, шу асосда амалга оширилаётган эзгу ишлар, ҳаётимизда кенг ёйилаётган ислоҳотларни таъкидлаб, амалий чора-тадбирлар аниқ тасдиғи билан кўрсатилиб, бугунги кунда давом эттирилаётган ишлар, шунингдек, олдиндаги режалар ҳақида маълумот берди.
Алоҳида фахр билан айтиш керакки, Президентимизнинг биргина Қорақалпоғистон учун 2017 йилдан буён 78 та фармон ва қарорлари қабул қилинган. Шундан, ҳозирги вақтда 38 та ҳужжат ижроси давом этмоқда. Энг асосийси, ушбу тарихий ҳужжатлар асосида халқимиз ҳаётида илгари бўлмаган ўзгариш ва янгиланишлар юз бермоқда. Ҳаётий ислоҳотларнинг амалий натижалари ҳар бир хонадонга кириб бормоқда.
Ўтказилган учрашувда ана шундай эзгу тадбирлар кенг муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, ёшлар ҳам алоҳида меҳр ва эътибор учун Президентимизга Қорақалпоғистонлик ёшлар номидан чуқур миннатдорчилигини етказиш бўйича Жўқорғи Кенгес Раисига таклиф билдирди ва бу таклиф маъқулланди.

Шундан сўнг, ёшлар билан яқиндан фикр алмашилиб, ҳар бир кўтарилган масала белгилаб олинди.
Учрашув давомида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, маҳаллаларда кўпчиликка намуна бўлаётган бир қатор ёшлар Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарори асосида «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги