А380 автомобиль йўлининг яна бир қисми фойдаланишга топширилди

Республикамизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида йўлларни таъмирлаш ва янгидан қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Соҳада олиб борилаётган ишлар қаторида бир қанча ижобий натижаларга эришилмоқда.
Президентимизнинг 2024 йил 24 декабрдаги «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Халқаро аҳамиятга эга А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 718-723 километрлари оралиғидаги қисми реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу йўл қисми Амударё тумани ҳудудидан ўтади.
Реконструкция ишлари натижасида автомобиль йўлининг техник ҳолати яхшиланиб, ҳаракат хавфсизлиги ва транспорт оқимининг узлуксизлиги таъминланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги