Ватан ҳимоячиларига бағишланган байрам тадбири
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ва «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Тахтакўпир туманида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлиги, Мудофаа бўлими ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрийлар, депутатлар, ҳудуд фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.
Тантанали маросим Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди.
Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Бектурганов кириш сўзи билан очиб, барча ҳарбий соҳа ходимларини, фахрийларни ва халқимизни байрам муносабати билан табриклади.
Шундан сўнг, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ф.Жўраев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг алоҳида эътибори билан соҳада эришилаётган ютуқларга кенг тўхталиб ўтди.
Ўтказилган тадбир давомида соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилган, Ватан ҳимояси йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда хизмат қилаётган бир қатор соҳа фидойилари туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам тадбири маданият соҳаси ходимларининг Ватанпарварлик руҳида тайёрланган концерт дастурлари билан кўтаринки кайфиятда давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги