Сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

Бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан Нукус туманида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам кечасида туман ҳокими З.Зайтов сўзга чиқиб, ҳарбий соҳа ходимларини, фахрийлар ва байрам иштирокчиларини сана муносабати билан самимий табриклади.
Президентимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш, Қуролли Кучларни мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини, давлатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, шу билан бирга тактик ҳамда стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган миллий армияни янада такомиллаштириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, 71181-сонли ҳарбий қисм офицер ва сержантлари, туман Мудофаа бўлими ходимларига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги