Ватан ҳимоячиларининг фидокорона хизматлари эътироф этилди

16

Хўжайли туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ж.Ермашев, туман прокурори А.Халимов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Смамутов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий соҳа ходимлари иштирок этди.

Тантанали кечада туман ҳокими Ж.Ермашев сўзга чиқиб, мардлик, жасорат ва ватанпарварлик фазилатларини ўзида мужассам этган барча фидойиларга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдириб, уларнинг масъулиятли хизмати Янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши ва мустаҳкам келажаги йўлида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг, соҳа ходимларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Байрам тадбири туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги