Ветеран ва ёшлар учрашуви

25

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийси, майор Ж.Нурниязов, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

Учрашувда филиал директорининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Х.Абдижалиев, Ж.Нурниязов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда Қуролли Кучларни мустаҳкамлаш, мудофаа тизимини замон талабларига мос равишда ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг шаклланиш ва тараққиёт босқичлари, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда ҳарбийларнинг тутган ўрни, шунингдек, бугунги кунда армияда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Конституцияга ҳурмат, қонунларга садоқат ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги