Британия, Франция ва Германия Гренландияга НАТО қўшини киритилиши муҳокама қилмоқда
Буюк Британия ҳукумати Франция ва Германия каби Европа Иттифоқи давлатлари билан Гренландияга қўшин жойлаштириш бўйича музокара олиб бормоқда, дея хабар тарқатди “The Telegraph” манбаларга таяниб.
Хабарда таъкидланишича, Европа ҳарбий раҳбарлари Гренландиядаги НАТО миссияси учун режа ишлаб чиқмоқда. Бу ҳужжат оролда қўшин, кема ва ҳарбий самолёт киритилишини назарда тутади. Режа айни пайт дастлабки босқичда экани айтилган.
Таъкидланишича, ҳарбий иштирокни кўпайтиришдан кўзланган мақсад Гренландияни Россия ва Хитойдан ҳимоя қилишдир. Манбаларга кўра, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер таҳдидни “ўта жиддий” қабул қилган ва чора кўриш зарурлигига рози бўлган.
Европа мамлакатлари НАТО қўшини жойлаштирилиши қарори АҚШ Президенти Дональд Трампни Гренландияни эгаллаш режасидан воз кечишга ундашидан умид қилмоқда.
Мақолада ЕИ бир вақтнинг ўзида агар Трамп Гренландияга НАТО қўшини киритилиши таклифини рад этса, “Google”, X, “Microsoft” ва “Meta”, шунингдек баъзи банклар ва молия компанияларига санкция қўллаш режасини ишлаб чиқиши ҳам таъкидланган.
С.Раҳимов, ЎзА