Ҳарбий аёллар ҳаёти – ёшлар учун намуна

21

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан Янги Ўзбекистоннинг ривожланишида хотин-қизларнинг, хусусан, ҳарбий аёлларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, «Янги Ўзбекистоннинг Ватанпарвар аёллари» номли очиқ мулоқот кечаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Ҳ.Ибраимова, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи хотин-қизлар ва аскарларнинг оилалари билан ишлаш бўйича мутахассиси Г.Ҳабибуллаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Ш.Якупова ва ҳарбий хизматчилардан Н.Юлдашева, III даражали сержант Р.Аймуратова, кичик сержант Н.Тўраева, III даражали сержант Г.Бахтибоевналар меҳмон бўлди.

Байрам кечасини университет ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Сейтназарова очди ва тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.

У ўз нутқида бугунги кунда ҳарбий хизматда хизмат қилаётган аёлларнинг фидокорона меҳнати, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларга, жумладан, ҳарбий хотин-қизларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Ҳ.Ибраимова сўзга чиқиб, ҳарбий хотин-қизларнинг Ватан тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдаги муносиб ҳиссасини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари ҳамда ҳарбий хизматчи аёллар иштирок этиб, ҳарбий аёлларнинг оиладаги масъулияти, ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни, жамият ҳаётидаги фаоллиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир якунида ҳарбий хотин-қизлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг хизматини қадрлаш ва ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бўйича таклифлар ўртага ташланди ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси