Қуролли кучлар – халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашнинг чинакам кафолати

3

Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ҳамда динлараро дўстлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратиб, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини ошириш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан Сенатда ташкил этилган семинарда шу ҳақда гап борди.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурҳонов  кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Қуролли кучлар давлат мустақиллиги, чегараларнинг дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашнинг чинакам кафолатига айланиб бораётганини таъкидлади.

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги узлуксиз ошиб бормоқда. Миллий армиямиз ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мардлик ва шон-шараф мактабига айланди.  Энг муҳими, халқ билан армия яқин бўлаётгани ҳарбий соҳа ривожига янгича куч ва сифат бағишламоқда.

Сенаторлар миллий армиямизнинг юртимиз тинчлиги, мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда замонавий хавф-хатарлар шароитида олий қонун чиқарувчи органнинг яратилган ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасидаги масъулиятини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши курашишда иштирок этган ватандошларимизнинг ўлмас жасоратига чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор этилди.

Н.Абдураимова, ЎзА