Фелтинг усулида расм чизиш технологияси ўргатилди

Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси кафедраси томонидан тасвирий санъат ва чизмачилик фани курси тингловчилари учун «Фелтинг усулида расм чизиш технологияси: анъанавийлик ва замонавийлик» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.
Унда Қозоғистон Республикаси Жайҳун қорақалпоқ этно-маданий бирлашмаси раиси, Қозоқ миллий дизайн академияси академиги, Евродизайн уюшмаси аъзоси Т.Салиева иштирок этиб, тингловчилар учун Фелтинг (жун босиш) технологияси бўйича амалий мастер-класс ўтказди.
Маҳорат дарсининг асосий мақсади – тингловчиларни амалий санъатга кенг жалб этиш, қўл меҳнатига бўлган қизиқишини ошириш ва уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.
Мастер-класс жараёнида фелтинг техникасининг асосий турлари, жумладан, нам ва қуруқ фелтинг усуллари билан таништирилиб, уларни амалиётда қўллаш имконияти яратилди.
Дарс давомида жун билан ишлаш қоидалари, материалларни тўғри танлаш, ранглар уйғунлигини таъминлаш ва шакл бериш техникаси бўйича тушунчалар берилди.

Иштирокчилар ўз қўллари билан оддий безак буюмлари ва сувенирлар тайёрлаб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлади ва ижодий иш билан шуғулланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги