Фаол ёшларга ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Нукус шаҳрида ёшлар билан учрашди.
Ушбу очиқ мулоқот ёшларнинг фикр ва ташаббусларини тинглаш, уларни қизиқтирган масалалар бўйича тўғридан-тўғри суҳбатлашиш мақсадида ташкил этилиб, учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган турли масалалар бўйича эркин фикр алмашиб, таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Учрашувда Вазирлар Кенгаши Раиси мамлакатимизда ёшларга яратилган кенг имкониятлар, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлиги, тадбиркорлик билан шуғулланиши ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди. Учрашув очиқ, конструктив ва кўтаринки руҳда ўтди.
Учрашувда 2025 йил давомида ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги ва ибратли фаолияти билан ажралиб турган, энг намунали ёшлар етакчилари «Топ-100» рўйхатига киритилган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.


Бу эътироф ёшларни янада фаол бўлишга ундаш, ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги масъулиятини тан олиш, шунингдек, ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги