Ёшларнинг билим ва касб-ҳунарга бўлган интилишини юксалтиришдаги янги қадам

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Мактабдан ташқари таълимни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги 277-сонли қарорига асосан, «Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида «Келажак» марказлари ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси «Келажак» маркази директори Р.Ташимов, марказ ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналарига қарорнинг мазмун-моҳияти, марказдаги имкониятлар бўйича кенг тарзда маълумот берди.

Келгусида марказда 7 йўналишда 23 та тўгарак очиш режалаштирилиб, ўқувчи ёшларга қўшимча билим ва касб-ҳунар ўргатиш йўлга қўйилади.

Тадбир якунида бир қатор фаол ўқувчиларнинг ота-оналарига Фахрий ёрлиқлар топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги