Сарбиноз шахмат бўйича энг ёш FIDE спорт устаси

15

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан иқтидорли шахматчимиз Сарвиноз Бегмуратовага аёллар ўртасида FIDE спорт устаси унвони берилди.

Сарвиноз ушбу унвонни 12 ёшида қўлга киритиб, Ўзбекистон шахмати тарихида аёллар ўртасидаги энг FIDE спорт устаси сифатида тарихга кирди.

Маълумот учун, 2019 йилда яна бир истеъдодли шахматчимиз Умида Омонова 13 ёшида ушбу унвонга эришган эди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи