Электрон тижорат муносабатлари янада такомиллаштирилади

27

Бугунги кунда рақамли технологиялар жадал ривожланиб, электрон тижорат макони кенгайиб бормоқда. Шу боис, ушбу йўналишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарур.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Иккинчи ўқишга тайёрланаётган мазкур қонун лойиҳаси электрон тижоратнинг шаффоф ва очиқ экотизимини яратиш, электрон тижорат платформалари ва сервисларини жадал ривожлантириш, иқтисодиётдаги яширин айланмалар ҳажмини қисқартириш, электрон тижорат муносабатларидаги иқтисодий масалаларни янада такомиллаштиришга қаратилган.

Йиғилишда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирокида қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди. Ундаги айрим нормалар депутатлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилиб, лойиҳа матни пишиқ-пухта ҳолатга келтирилмоқда.

М.Комилова, ЎзА