Буюк Британия интернетда фастфуд рекламасини бутунлай тақиқлади

Буюк Британияда фастфуд ва зарарли таомлар рекламасига чекловлар кучга кирди.
5 январдан бошлаб Британия телевидениесида фастфуд рекламасига фақат 21:00 дан кейин рухсат берилади, интернетда эса бутунлай тақиқланади. Чора болаларни соғлиқ учун зарарли овқатланиш тарғиботидан ҳимоя қилишга қаратилган.
Чекловлар таркибида шакар, ёғ ва туз миқдори юқори бўлган 13 тоифадаги маҳсулотларга тааллуқли. Хусусан, қўшимча шакар қўшилган ичимликлар (жумладан, йогуртлар), чипслар, тузли крекерлар ва печеньелар, маккажўхори ёрмалари ва бошқа шакарли «тайёр» нонушталар, попкорн, шоколад, сақич, музқаймоқ, шакарли пишириқлар, пицца ва музлатилган таомлар шулар қаторига киради.
Қайд этилишича, мактабнинг биринчи синфига ўтган болаларнинг 22 фоизи ортиқча вазнга эга, битирувчилар орасида эса бу кўрсаткич 35 фоиздан ошади. Кўпинча 5 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар нотўғри овқатланиш туфайли стоматологик муаммолар туфайли касалхоналарга ётқизилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги