Саудия хорижликлар учун капитал бозорини очади

14

Саудия Арабистони Подшоҳлиги хорижий инвесторлар мамлакат фонд бозорига киришига қўйилган чекловни бекор қилмоқда.

Капитал жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатни ривожлантириш мақсадида Саудия мамлакат тарихидаги энг йирик молиявий бозорни либераллаштириш ташаббусини илгари сурди.

Хусусан, Капитал бозори бошқармаси томонидан малакали хорижий инвестор режими бекор қилинмоқда. Жорий йил 1 февралдан барча хорижий инвесторлар «Tawadul» фонд биржасида сотиладиган акцияларни харид қилиши мумкин.

Ҳозиргача фақат 500 миллион долларлик бошқарув активига эга йирик хорижий инвесторларгина мазкур биржага кира олган.

«Gulf news» хабарига кўра, «Tawadul» фонд индексининг умумий кўрсаткичи ўтган йил 13 фоиз пасайди. Шу боис расмийлар халқаро миқёсда капитал жалб қилиш орқали савдо фаолиятини кучайтириш ниятида.

Г.Сатторова, ЎзА