Йўл ва техникалар тайёрлиги кўздан кечирилди

26

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Ш.Ибрагимов томонидан Қорақалпоғистон Республикасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Қораўзак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 673-698-километрлари оралиғида амалга оширилаётган реконструкция ишлари, шунингдек, Бестўбе ЙПХ постида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ва хизматни ташкил этиш масалалари кўздан кечирилди.

Шунингдек, Тахиатош тумани Йўллардан барқарор фойдаланиш давлат муассасаси корхонасининг қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, махсус техника ва моддий-техник таъминот ҳолати ўрганилди.

Бундан ташқари, Тахиатош тумани ҳудудидаги Д-154 Л автомобиль йўлининг 1,3-4,8 километр оралиғида скутер ва велосипед ҳайдовчилари учун мўлжалланган махсус йўл ташкил этиш ҳамда Нукус шаҳри ҳудудидаги А-380 автомобиль йўлининг 773-километрида айланма ҳаракатланувчи йўл ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилди.


Шу билан бирга, Маъмурий амалиёт маркази, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари ҳамда ЙПХ батальонининг хизмат фаолияти ўрганилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги