Эронда норозилик намойишлари кучаймоқда

Эронда ҳукуматга қарши намойишлар 10 кундан буён давом этмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар камида 29 нафар инсон ҳалок бўлган.
Aйрим манбаларда мамлакатда илк бор бир шаҳар марказий ҳокимияти назоратидан чиққани иддао қилиняпти. Маълум қилинишича, у ерда полиция биноси ҳам эгаллаб олинган, куч ишлатар тузилмалар қаршилик кўрсата олмаган. Ҳаттоки, айрим ходимлар намойишчилар томонига ўтгани айтилмоқда. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари намойишларни тарқатиш учун ўқ-дори ва кўз ёшлантирувчи газ қўллаган. Шунга қарамасдан, чиқишларни тўлиқ бостиришга ҳозирча эришилмаган.
Эрондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари маълумотларига кўра, норозилик намойишлари 27 та вилоятдаги 88 та шаҳарни қамраб олган. Камида 1200 нафар шахс қўлга олинган.