Адолат ва ошкоралик: сайёр суд натижалари

38

Жиноят ишлари бўйича Бўзатов тумани судининг тергов судьяси Қ.Қипчоқбоев томонидан Амударё туманидаги давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун айбланган 21 нафар шахсга нисбатан тўпланган иш материаллари кўриб чиқилди ва тегишли тартибда қонуний жазо тайинланди.

Ўтказилган ушбу очиқ суд мажлиси мамлакатимизда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яққол ифодасидир.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги