МИБ: масъулият, фидойилик ва ҳалоллик шиори остида

21

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан давлатимиз, фуқаролар манфаати йўлида ҳужжатларни ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар судлар ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш фаолияти давомида алимент, солиқ, банк, давлат ва фуқаролар фойдасига ундирувларни, уйга киритиш, уйдан чиқариш, болани олиб бериш, бола билан кўриштириш, ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш ва шу каби 2 минг 500 дан ортиқ номулкий турдаги ижро ҳужжатларини амалга ошириб келмоқда.

Шундан, 297 таси бола билан учрашиш ёки болани олиб бериш, 58 таси ишга тиклаш билан боғлиқ бўлса, 1 619 таси ноқонуний қурилмаларни бузиш ва мажбурият юклаш, 187 та уйга киритиш ва уйдан чиқариш, 369 таси даъвони таъминлаш кабиларни ташкил этган.

– Шуни алоҳида айтиш жоизки, йилдан-йилга ижро тизими такомиллашиб бораётгани ҳам кутилган самара бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 3 январдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани МИБга юклатилган вазифаларнинг янада самарали ижро этилишида асос бўлди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Ислам Арзиев. – Мазкур ҳужжат билан соҳага қатор янгиликлар татбиқ этилаётгани натижасида, иш самарадорлиги ортиб, барча йўналишларда ундирувлар салмоғи ортди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 761 та ижро ишлари бўйича якуний қарор қабул қилинган бўлса, 830 тасининг амалда ижроси таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги