Нукус шаҳрининг иссиқлик таъминотини модернизациялаў йўлида

28

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ва Саудия Арабистонининг йирик «Saudi tabreed» компанияси бош директори Сулаймон Ал-Хливи иштирокида видеоалоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар Нукус шаҳрининг мавжуд иссиқлик таъминоти инфратузилмасини модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш, замонавий ва экологик тоза технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида инвестицияларни жалб қилиш, илғор халқаро тажрибани қўллаш ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

Компания бош директори Сулаймон Ал-Хливи ўз навбатида марказлашган иссиқлик таъминоти соҳасида амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалар тажрибаси ҳақида сўзлаб бериб, Нукус шаҳрида бу йўналишда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар келгусида техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, малакали мутахассислар даражасида музокараларни давом эттириш бўйича келишувга эришди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги