Эронда оммавий намойишлар давом этмоқда

21

Эронда миллий валюта қадрининг кескин тушиб кетиши ортидан бошланган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Таъкидланишича, мазкур митингларда сўнгги тўққиз кун ичида камида 35 киши ҳалок бўлган, 1200 дан зиёд фуқаро ҳибсга олинган.

“Human Rights Activists in Iran” ва “HRANA” маълумотларига кўра, декабрь ойи охиридан бери норозилик чиқишлари мамлакатнинг 27 вилоятидаги 88 шаҳар ва аҳоли пунктларини қамраб олган.

Теҳрондаги марказий бозорда савдогарларнинг иш ташлаши билан бошланган намойишлар 28 декабрдан бери давом этмоқда. 29 декабрь куни Эрон миллий валютаси – риал курси энг паст даража қайд этган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, октябрь ойида Эронда озиқ-овқат инфляцияси 64 фоиздан ошган.

Д.Ҳакимов, ЎзА