“Беш ташаббус олимпиадаси” иштирокчиларининг ютуқлари сарҳисоб қилинди
20

Маълумки, Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақалари йўлга қўйилган.
«Беш ташаббус олимпиадаси»нинг жорий йилги мавсумида биринчи маротаба маҳаллалардаги 30 ёшдан катта бўлган аҳоли ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стритбол, стол тенниси, воркаут, шахмат ва шашка турлари бўйича 3 босқичли мусобақалар ҳам ташкил этилди.
Ҳудудларда ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариб келаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” йил давомида қизғин давом этди. Йиллик ҳудудий натижалар эса бунинг яққол исботи.
Йил сўнгига қадар “Заковат”, “Моҳир фортепианочи”, “Ёш китобхон оила” ва “Касблар танлови” каби катта танловларнинг республика босқичлари ўтказилди ва янги қаҳрамонлар кашф этилди.
Ёшлар ишлари агентлиги қайси ҳудуд ёшлари нечта медални қўлга киритганини эълон қилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА